"Кескантерак" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

НАВБАҲОР ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ КЕСКАНТЕРАК МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
Навбаҳор туманининг "Кескантерак" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман ҳокими А.Ўроқов, туман халқ қабулхонаси мудири И.Раззоқов, ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди. Сайёр қабулда 20 нафар фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тингланиб алоҳида назоратга олинди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой таъмири, моддий ёрдам, кредит, ичимлик суви, газ, йўл ва соғлигини тиклаш масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиб чиқилди ва жойида ҳал қилинди ва ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.