МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Бугун Навбаҳор туманида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш, шунингдек имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш мақсадида туман ҳокимлиги ва камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида тумандаги "Қалқон ота” маҳалласи ҳудудида жойлашган "Kasaba chevarlаri” MCHJ биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 
Ярмаркада 4 та хусусий  корхоналари 152 та иш ўринлари билан иштирок этдилар. Мазкур иш ўринларидан 152 таси мутахассислик талаб этилмайдиган бўш иш ўринлари ҳисобланади.
Меҳнат ярмаркасини туман ҳокими А.Ўроқов мазкур меҳнат ярамаркасини очиб бериб тадбирда, тадбирокорлик фаолияти бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Меҳнат ярмаркасида ярмарка қатнашчиларига ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.Очилов  ҳар бир ташкилотларидаги бўш иш ўринларини кўздан кечириб уларга мос кадрларни танлашда ва хулоса беришда иштирок этдилар. Ярмарка қатнашчиларига ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 165 нафарга яқин фуқаролар жалб этилди. Фуқароларнинг талаби ҳамда ҳоҳишларига биноан йўлланмалар берилди. Жумладан 26 нафар фуқаро "Касаба чеварлари ” МЧЖга  тикувчи, ”Зиё Азамат” ОК га 11 нафар,  "Алихан эшик ва мебел корхонаси” МЧЖга 5 нафар ишчилар  ишга қабул қилинди. 
Ўтказилган меҳнат ярамакасида 42 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.