#СЕССИЯ

Бугун халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдаги Олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. 
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди. Туманда сектор раҳбарлари томонидан секторлар ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, "Ёшлар баланси” асосида ёшларнинг ижтимоий ҳолати, қизиқиши ва муаммоларининг хусусиятидан келиб чиқиб ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими тўғрисида, Туманда коммунал соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар ва соҳадаги камчиликлар ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижросининг бориши юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари, Тумандаги 4-босқич "Аёллар дафтари”га киритилган боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тезкор тиббий муолажага муҳтож хотин-қизларга "Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, "Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Презитентининг Навбаҳор туманидаги Халқ қабулхонасининг 2023 йил 31 майдаги 01-21/50-сонли ахборотномаси юзасидан.
Навбаҳор туман ҳокимлигининг 2023 йил 13 июндаги 05/239-сонли хати юзасидан масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.