НАВБАҲОРДА ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, Кескантерак маданият маркази фаоллар залида туман ҳокими А.Ўроқов ҳамда битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ундан фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ҳоким ёшларнинг таклифлари ва ташаббуслари, қолаверса, ота-оналар ва устозларнинг самимий дил изҳорларига қулоқ тутди.
Бугун туманимизда 1072 нафар битирувчилар 37 нафари ўқишни олтин, 5 нафари кумуш медаль билан якунлаётгани, шунингдек 40 дан ортиқ ўқувчилар муддатдан олдин олий ўқув юрти талабаси бўлиб, мактабни якунлаётгани байрам шукуҳини янада оширмоқда.
Бундан ташқари битирувчиларнинг 51 нафари миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритди.
Шу ўринда айтиб ўтишимиз жоизки, жорий йилда асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида 34-мактаб битирувчиси Тоғаев Достон география фанидан фахрли 1-ўринни, 15-мактаб битирувчиси Исмоилова Дилором биология фанидан фахрли 3-ўринни эгаллаб туманимиз, қолаверса вилоятимиз нуфузини янада юксалтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
2023 йилнинг 30-31 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ал-Хоразмий Халқаро олимпиадасида 21-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Қучқоров Шаҳзод Отабек ўғли математика фанидан фахрли 3-ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритди.
Юқоридаги ютуққа эришган ёшлар қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирланди.
Ёшларни замонавий таълим олиб, касб-ҳунар ўрганиб, жамиятимизда муносиб ўрин эгаллашингиз учун янгиланган Конституциямизда белгиланган беқиёс имкониятлар кутмоқда.
Ишончимиз комилки, сиз ёшлар яратилган ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда, келгусида юртимиздаги замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, катта-катта фирма ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотларида меҳнат қилиб, ўз билим ва малакаси билан мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.