Фирибгарлик жазосиз қолмайди

Фуқаро И.Давронов (исми-шарифи ўзгартирилган) Навоий вилоятининг Кармана туманидаги хусусий шифохонада компьютер тамографияси ходими вазифасида ишлаб келган.
У хусусий шифохонада ишлаб келиш жараёнида, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2023 йилнинг 31 январь куни фуқаро Д.Қодировнинг (исми-шарифи ўзгартирилган) ишончига кириб, уни алдаб фуқаро С.Икромова (исми-шарифи ўзгартирилган) йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бирор-бир ҳаёт учун хавфли бўлмаган оғир тан жароҳати олмаган бўлсада, унга С.Икромова бош мия чайқалиши каби оғир тан жароҳати олганлиги ҳақида ёлғон маълумотларни айтиб, моддий манфаатдор қилган тақдирда фуқаро С.Икромовани енгил тан жароҳатлари олганлиги бўйича тамография хулосасини 100 АҚШ доллари эвазига тайёрлаб беришини билдириб, Кармана туман ҳудудидаги хусусий шифохонаси биносида 1 100 000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган вақтида прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланади. 
И.Давроновга нисбатан тергов органи томонидан қўзғатилган жиноят иши 2023 йил 24 май куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 
3-қисмининг "в” бандида қайд қилинган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга шу модда билан 1 (бир) йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни тиббиёт тизимида лаборант вазифасида ишлаб ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг ўн фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Алишер Сайдуллаев Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.