"Янги авлод болажонлари" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

Навбаҳор тумани 1-секторга қарашли "Янги обод” МФЙда 2023 йил 1 июнь куни байрамга байрамона туҳфа сифатида давлат-хусусий шериклик асосида барча қулайликларга эга "Янги авлод болажонлари” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.
Ташкилотда 120 нафар болаларни тарбиялаш режалаштирилган бўлиб, шундан 25 нафарини ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ташкил этади.
Ташкилотнинг очилиш маросимида Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Жумабоев, туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари К.Аллаев, туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими шўъба мудири С.Будёнов ва нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этди ҳамда ташкилотда яратилган шароитлар билан танишишди.
Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида тадбиркор Хамидов Умиджон Комилович томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ўзига тегишли бинода қурилиш ишлари бошланган эди.Бугунги кунда жами 3 мляр 582 млн сўмга қуриб битказилган "Янги авлод болажонлари” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликларга эга.
Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, ўйин атракционлари, сузиш ҳавзаси, жонли бурчак барчаси болажонлар хизматида.
Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилмоқда. Рус, инглиз тиллари, ментал арифметика, шахмат, гимнастика ва логопед, расм, спорт тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтмоқда.Бир сўз билан айтганда,болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилган.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.