Бугун халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди. Муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида, Ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш ҳамда "қизил” тоифадаги ёшлар, уларга бириктирилган раҳбарлар ва ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида, Туманда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтиш бўйича "Йўл ҳаритаси”да белгиланган вазифаларни ўз муддатларида тўлиқ ва самарали бажариш тўғрисида ва қўшимча масала сифатида Халқ қабулхонасининг 2023 йил 1-апрелдаги 01-21/23-сонли, 3-апрелдаги 01-21/24-сонли ҳамда 3-майдаги 01-21/37-сонли ахборотномалари юзасидан, Навбаҳор туман Прокуратурасининг 2023 йил 4-май № 7/1-23-сонли ахборотномаси юзасидан, Туман ҳокимлигининг 2023 йил 15 майдаги 05/220-сонли хати юзасидан масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.