“Янги ҳаёт” маҳалласи ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

"Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли сони-2137 нафар, оила сони 624 та, хонадон сони 518 та, ишсизлар 73 нафарни ташкил қилиб, кўчалар сони 4 тани ташкил қилган.
2023 йил 28 май куни Янги хаёт МФЙда ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш шунингдек интиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш мақсадида туман ҳокимлиги ва камбағалликни қисқартириш ва бандликка бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 
Ярмаркада 24 та давлат корхоналари 126 та иш ўринлари ва 37 тадан ортиқ хусусий сектордан 164 та иш ўринлари билан иштирок этди. Мазкур иш ўринларидан 123 та олий маълумотлар, 57 та ўрта-махсус маълумотлилар учун ва 127 та мутахассислик талаб этилмайдиган бўш иш ўринлари хисобланади.
Меҳнат ярмаркасини  вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, туман ҳокими биринчи ўринбосари М.Жумабоевлар мазкур меҳнат ярамаркасини очиб бериб тадбирда, тадбирокорлик фаолияти бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтидилар. Меҳнат ярмаркасида ярмарка қатнашчиларига ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган махсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди. Ушбу меҳнат ярмаркасида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қискартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Б.Р.Парпиев ва Навоий вилояти ҳокими Н.Т.Турсунов, Навбаҳор туман ҳокими А.Ўроқовлар иштирок этишди.
Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 455 нафарга яқин фуқаролар жалб этилди. Фуқароларнинг талаби ҳамда мутахассислиги бўйича йўлланмалар берилди. Жумладан 4 нафар фуқаро тумандаги "Алибек Нилуфар ширинликлари” о/кга ёрдамчи ишчи, "Фарангиз Шахризода Нияти” МЧЖга 5 нафар, "Муртазо Мухарам” О/Кга 10 нафар ишчилар  ишга қабул қилинди, "Сувоқаво”ДУК га 3 нафар назоратчи вазифаларига ва бошқа ташкилотлрга жами 109 нафар ишсиз фуқароларга йўлланмалар берилди.  
Шунингдек, хоким ёрдамчилари томонидан 127 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланиб, шундан 6 нафарига тижорат банкларининг имтиёзли кридет маблағлари ҳисобидан асбоб ускуналар, 19 нафар  хотин-қизларга ўз фаолиятини бошлаш учун субсидия асосида тикув машинкалари берилди. 
Ўтказилган меҳнат ярамакасида 152 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.    
Бундан ташқари муҳандислик инфратузилма тармоқлари билан таъминлаш даражасини яхшилаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 23 май куни тумандаги корхона ташкилотлар томонидан ҳашар ташкил этилди. Ҳашар давомида 14 дона техникалар ёрдамида 2 км тупроқ ички хўжалик йўллари шағаллаштирилди. 
Маҳалладаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 км масофага ичимлик суви қувурлари монтаж ва мавжуд сув қувурларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ушбу маҳалла ҳудудидаги 400 метр табиий газ қувурлари бўёқланиб, 2 та табиий газ тақсимлаш қурилмаларида созлаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари маҳалла ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субьектлари томонидан фойдаланиб келинаётган ҳар хил турдаги газ жиҳозлари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди. Маҳалла ҳудудидаги аҳолига 204 дона тўлдирилган суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.
"Янги ҳаёт” маҳалласида жойлаган аҳолини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида 359 дона янги электр узатиш тармоғи таянчлари ўрнатилди ва 11 км электр энергия тармоғи торилди. Бундан ташқари истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энегияни бир меёрда етказиб бериш мақсадида янги 2 дона янги трансформатор ўрнатилди.
Маҳалла ҳудудидаги 342 та аҳоли хонадонларида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари 3,2 км масофадаги ички хўжалик ариқларида қазиш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Ҳашар давомида "Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган аҳоли хонадонларидаги тандирхона ва хожатхона биноларини тартибга келтириш ва оқлаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари маҳалла ҳудудида жойлашган мевали ва манзарали дарахтларга шакл бериш, оқлаш, тагини юмшатиш, суғориш ишлари амалга оширилди. Ҳашар давомида маҳалла ҳудудидан 5 та хизмат кўрсатиш машиналар билан 160 тоннадан ортиқ қурилиш ва маиший чиқиндилар олиб чиқилиши таъминланди.   
Бундан ташқари шу куни тумандаги "Янги ҳаёт" МФЙ "Кескантерак","Қизилой"МФЙлардаги аҳолининг тиббий муаммоларини ўрганиш ҳамда касалликларни эрта аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Ушбу тадбирларга 12 нафар вилоят муассасаси мутахассислари, Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасининг 26 нафар шифокорлари ҳамда 38 нафар патронаж ҳамширалар жалб қилинди. 
Навбаҳор туманининг 1- сектор ҳудудида бўлган Кескантерак МФЙда тиббий кўриклар ташкил қилинди. Жами тиббий кўрикдан ўтганлар сони 256 нафар, шундан: Касаллик аниқланганлар 53 нафар; Амбулатор муолажага тавсия этилганлар 160 нафар; Кундузги шифохонага ётқизилганлар 35 нафар, туман шифохоналарига йўлланма берилди  5 нафар, вилоят шифохоналарига йўлланма берилди 5 нафар, мутахассислар томонидан 1 нафар ётоқдаги беморлар уй шароитида тиббий кўрикдан ўтказилди. (Х.Абделлаев 1953 йилда туғилган Қизилой МФЙда яшайди. Ташхис: Бош мияда кон айланишининг уткир бузилиши унг томонлама гемофариз) 3.3 млн сўмлик дори–дармонлар 10 нафар беморга бепул берилди.
Шунингдек, шу куни Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан 5 нафар фуқарога 28.0 млн. сўмлик тиббий муассасаларда даволанишлари ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш мақсадида маблағ билан таъминланди. Бундан ташқари 1 нафар фуқарога уй-жой таъмири учун 20.0 млн. сўмлик қурилиш маҳсулотлари берилди, "Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2 нафар ажрим ёқасидаги оила яраштирилиб қимматбаҳо совғалар берилди, маҳаллада яшовчи 1 нафар фуқаронинг ҳолидан хабар олиниб, 1.5 млн. сўмлик реаблитация воситалари (катталар ногиронлик аравачиси) манзилли етказиб берилди. Аёллар дафтари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 нафар фуқаронинг 69.0 млн. сўмлик ОТМ контракт тўловлари учун сертификатлар берилди. Шунингдек, маҳалладаги 1 нафар тарбияси оғир қизлар, 1 нафар нотинч оила, 1 нафар турмуш ўртоғи миграциядаги хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди, 1 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.