"Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг фаолияти" мавзусида ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтди.

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Навбаҳор туман бўлими биноси анжуманлар залида маҳаллада фаолият кўрсатаётган ёшлар етакчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида "Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг фаолияти" мавзусида ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда мутасадди раҳбарлар, жумладан З.Абдиев сўзга чиқиб, етакчилар фаолияти билан яқиндан таништирди. Суҳбат давомида ОАВ вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги матбуот хизмати рахбари томонидан ўзининг қизиқтирган саволлари йўлланди ҳамда етакчилар томонидан қониқарли жавоблар олишди.
Маълумот учун айтиш жоизки бугунги кунда:
128204;Навбаҳор туманида 14-30 ёшдаги ёшлар сони 27 минг 140 нафарни ташкил этади.
128204;Шунингдек туманда ёшлар билан индивидуал ишлаш бўйича маҳалла, сектор ва туман кесимида қизил ва сариқ тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича ЙЎЛ ҲАРИТАЛАРИ ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
128204;635 нафар ёшлардан
52 нафар ёшлар вилоят ташкилот раҳбарларига ҳамда 583 нафар туман сектор раҳбарлари ва туман ҳоким ўринбосарлари ва тумандаги мавжуд
27 нафар раҳбарларига индивидуал бириктириб чиқилди.
128204;"Беш ташаббус олимпиадаси” орқали 37 минг 448 нафар ёшлар электрон БОТ дан ўтказилган бўлиб, олимпиада доирасида ташкил этиладиган 15 та танлов, лойиҳа ва мусобақаларнинг маҳалла ҳамда сектор босқичлари якунланди. Мазкур танлов ва мусобақаларга жами туман бўйича 18 минг 214 нафар ёшлар қамраб олинди.
128204;Бундан ташқари йил якунига қадар ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт мусобақаларига 12 минг 200 нафар, маданият ва санъат танловларига 13 минг 148 нафар, китобхонликка 10 минг 100 нафар, "IТ” га 2 минг нафар ёшлар жалб этилади.
128204;Шунингдек ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирларига 1 минг 200 нафар, интеллектуал салоҳиятини ошириш, чет тилларини ўрганишини рағбатлантириш лойиҳаларига 425 нафар ёшлар қамраб олинади. Жумладан, интеллектуал ўйинларга 125 нафар нафар, волонтёрлик ва лидерлик лойиҳаларига 210 нафар, чет тилларини ўрганишга 44 нафар ёшлар жалб этилди. Ижтимоий тармоқлардаги "Ибрат фарзандлари” лоийҳаси орқали 5 минг 300 нафар ёшлар тил ўрганишга жалб этилади.
Бизни кузатишда давом этинг.
128071;128071;128071;
Навбаҳор тумани ахборот хизмати (https://t.me/navbahor_tumani_axborot_xizmati
 
)

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.