“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?”

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?”Республикамиз ўзининг 25 йиллик мустақиллик айёмини кенг нишонлади. Юртимизда яшовчи ҳар бир фуқаро шундай гўзал ва бетакрор заминда истиқомат қилаётганидан ҳар қанча фахрланса ва ғурурланса арзийди.

2016 йил 19 август куни тумандаги бир қатор умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?”

Тадбирда халқимиз суйган эстрада хонандалари Сардор Мамадалиев, Дилшод Рахмонов, Ҳулкар Абдуллаева, Бобомурод Холова, кино ва театр актёрлари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этиб, ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашиб юртимиз мустақилликга эришгунча бошидан ўтказган оғир кунлар ва мустақилликга эришганимиздан сўнг қисқа муддат ичида қўлга киритган ютуқ ва мувоффақиятларимиз тўғрисида сўз юритдилар.

Бундай тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлод онгида она ватанга муҳаббат ва садоқат каби туйғуларни шакиллантириш, шу ватан меники унинг порлоқ келажаги учун мен масъулман деган фикрни уйғотиш учун жуда самарали бўлади албатта.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.