СПОРТЧИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Навбаҳор тумани 1-сонли спорт мактабида Навоий вилояти ДХХ бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Ураков, Навбаҳор тумани ДХХ бўлими бошлиғи М.Тўраев, Конимех  тумани ДХХ бўлими бошлиғи И.Сафаров, Навбаҳор туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Навбаҳор тумани бўлими ва туман спорт мактаблари ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

Туманда 77 нафар спорт мурабийлари 1720 нафар спортчи ёшларга спортнинг 18 тури машғулотлар олиб боришади. Шундан 12 таси олимпияда спорт тури, 4 таси нолимпияда спорт тури, 2 таси миллий спорт турларида "Ёшлик ёпиқ сув” хавзасида, туман марказий ўйингоҳида, 22 та умумий ўрта таълим мактаблари спорт иншоотларида машғулотлар олиб борилади.

2022-2023 йилларда 130 нафар Ўзбекистон Республикаси чемпинотлари, 5 нафар спортчи Осиё чемпинотлари, 24 нафар спорт усталигига номзодлар, 70 нафар 1-разрядли спортчилар тайёрланган.

2022 йилда 35 млн маблағ бокс спорт турини ривожлантириш учун бокс ринги ҳамда бошқа спорт турларини ривожлантириш мақсадида 13 млн сўмлик спорт  жиҳозлари билан таъминланган. Шу сабабли ҳам спортчилар юқори натижаларга эришган.
2023 йилда ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш мақсадида тумандаги марказий ўйингоҳида тернажор зал ташкил этилган бўлиб, 40 млн сўмлик спорт жиҳозлар тарқтилди. Ҳозирги кунда туман марказий ўйингоҳида спорт турларни ривожлантириш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда "Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилаётган спорт мусобақаларида ёшлар фаол эшитирок этаётганлиги эътироф этилди. Шунингдек ёшларнинг таклиф ва ғояларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.