Навбаҳор туман ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар ТАҲЛИЛИ

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жойлардаги муаммоларни бартараф этиш, барча ислоҳотлар инсон қадри учун тамоили асосида олиб борилаётганлиги барчамизга маълум. Давлат идоралари ва ташкилотларини мурожаатлар билан ишлаш сифат самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган Қарор Фармонлар бунга яққол далил десак бу ҳам айни ҳақиқат.

Шу маънода туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати таҳлилини кўрадиган бўлсак: 2023 йилнинг январь февраль ойи давомида фуқаролардан келиб тушган, жойлардаги қабуллар, виртуалқабулхона ҳамда вилоят ҳокимлигиданижро учун юборилган мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 % га камайганини кўришимиз мумкин.

Бу борадаги олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, муаммоларни ижобий ечимини топиши чораларини кўришимиз лозим!

Айниқса аҳоли ўртасида тумандаги мутасадди раҳбарлар томонидан жойларда қабуллар ўтказиб мавжуд муаммоларни бартараф этиши келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан бартараф этиб борилишига эришиш асосий вазифа мақсадга айланиши лозим.

Жорий йилнинг икки ойи давомида туман ҳокимлигига келиб тушган жами мурожаатлар сони 424 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлардан келаётган мурожаатлар таҳлили қуйидаги маҳаллаларда мурожаатлар энг юқорилигини кўрсатмоқда:

Кўхрон маҳалласида - 25 тани, жами мурожаатлардаги улуши – 6 %;

Янгийўл маҳалласида - 22 тани, жами мурожаатлардаги улуши – 5,4%;

Қоражон маҳалласида - 21 тани, жами мурожаатлардаги улуши – 5,2%;

Ю.Бешработ маҳалласида - 21 тани, жами мурожаатлардаги улуши – 5,2%;

Ҳаловаттепамаҳалласида - 19 тани, жами мурожаатлардаги улуши – 4,7 %;

Бурқутмаҳалласида - 18 тани, жами мурожаатлардаги улуши – 4,4 %ни ташкил қилмоқда.

Масалалар кесимида таҳлилини кўрадиган бўлсак:

Моддий ёрдам масалалари: 74 та жами мурожаатлардаги улуши – 17 %;

Иш, иш ҳақи ва имтиёзлар: 43 та жами мурожаатлардаги улуши – 10 %;

Уй-жой ва ер олиш масалалари:39 та жами мурожаатлардаги улуши – 9 %;

Қурилиш масалалари (ички йўл, ичимлик сув тармоғи, спорт майдончалари ташкил этиш): 46та жами мурожаатлардаги улуши – 11 %;

Банк, кредит масалалари: 25 та жами мурожаатлардаги улуши – 6 %ни ташкил этади;

 

Мурожатларни ижобий ҳал этилганлик энг паст ҳудудлар:

I-секторда 4 та (Гулистон (11та), Қоражон (25та), Оқолтин, Янгиҳаёт (9тадан)) маҳаллаларидан келиб тушган мурожаатнинг бирортаси;

II-секторда 8 та (Арабсарой (8та), Армижон Навкар, Ҳашман (5тадан), Карвон (8), Совунгар (4та) Чорвоқгузар (1та)) маҳаллаларидан келиб тушган мурожаатнинг бирортаси;

III-секторда 2 та (Учтут (7та), Янгикуч (15та))маҳаллаларидан келиб тушган мурожаатнинг бирортаси;

IV-секторда 1 та (Янгийўл (22та)) маҳаллаларидан келиб тушган мурожаатнинг бирортаси ижобий ҳал этилмасдан 0%ни ташкил этади;

Маҳалла раисларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли Фармонига асосан фуқаролар йиғинлари раислари мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритиб бориши, ҳамда уларнинг маълумотларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар, шунингдек уларнинг юқори турувчи ташкилотларига мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиши бўйича берилган ваколотлардан унумли фойдаланишлари;

Ўз ҳудудида мурожаат кўпайган муаммолар бўйича масъул ташкилотларни жалб қилган ҳолда муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриши мурожаатга масъул қилиб бириктирилган раҳбар имкониятларидан фойдаланиб ҳар бир мурожаатни имкони борича ижобий ечимини топиш чораларини кўриши лозим бўлади.

Жойлардаги аҳоли муаммоларига тумандаги барча ташкилот корхона, масъулият билан ёндошиб, ечимларини топиб борсагина, кўзланган натижаларга эришилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.