Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси 2023 йил 28 феврал куни бўлиб ўтди

Кун  тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Туманда 2023 йил "Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи ва йўл харитасини тасдиқлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий аҳволи оғир фуқароларга Саховат ва кўмак жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан.
Туман  электр энергиясида  дуч келинаётган муаммолар ва уларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида.
ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан.
Халқ қабулхонасининг маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида
Халқ қабулхонасининг 01-21/1 01-21/5 01-21/6-сонли ахборотида сўралган масалалар юзасидан ва қўшимча масалалар кўриб чиқилди.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.