Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-33-сонли Фармонига асосан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил  25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Навбаҳор туманида амалга

оширилган ишлар бўйича

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-33-сонли Фармонига асосан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил   25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимининг 2021 йил 17 декабрдаги №02-01/1073-сонли "2022 йилда Навоий вилоятида янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш мақсадли кўрсаткичлари” тасдиқланган бўлиб, ушбу параметрларга асосан Навбаҳор туманида 45 нафар фуқароларнинг кўп қаватли турар жойлардан олишлари ҳамда 50 нафар фуқароларга қурилиш учун субсидиялар ажратилиши белгилаб берилган. Хозирги кунгача кўриб чиқилган аризалардан  45 нафар фуқаронинг аризаси комиссия томонидан кўп қаватли турар жойлардан олишлари учун субсидия олишга ижобий хулосалар берилганлиги ҳамда жорий йил учун ажратилаган субсидиялар сони тугаганлигини сабабли Давлат хизматлари маркази орқали аризалар қабул қилиш тўхтатилганлиги)

2022 йилда квартира сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун жами 95 тафуқарога 3.0млрд сўм миқдорида ипотека кредити ажратиш режалаштирилган. Шундан кўп қаватли уй-жой олишлари учун   45 нафар фуқарога (2.2 млрд сўм),  якка тартибдаги уй-жой қуриш реконструкция қилиш учун 50 нафар фуқарога (0.8 млрд.сўм) маблағ ажратилган бўлиб, бугунга қадар 7та фуқарога 224 млн сўмлик субсидиялар ажратилган. Олган фуқароларнинг барчасининг Ипотика кредитлари  шаҳардан олинган. Қишлоқ жойларидан олинган уйлар мавжуд эмас.

Шундан, ипотека кредити ажратиладиган 95 та фуқароларга 3.0млрд. сўм субсидия маблағлари ҳисобига ипотека кредити бошланғич ва фоиз тўловлари қопланиш назарда тутилган.

Маълумот учун, 45 та фуқарога квартира сотиб олиш учун 2.2 млрд сўм(бир фуқарога 32,0 млн сўмдан) ва 50 та фуқарога якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун 0.8 млрд сўм (кредит фоизининг 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисми тўлаб борилади)

Жорий йил бошидан 505 та (393 та квартира ва 112 та уй-жой) фуқародан ариза тушган бўлиб, шундан ижобий ҳулоса олган 60 та (45 та квартира ва 15 та уй-жой) оилага субсидия ажратиш кўзда тутилмоқда.

45 нафар фуқародан Хисоб палатаси томонидан  ўрганилганда 7 нафари рад қилинган ундан ташқари фуқаролар томонидан 2 нафари рад қилиш тўғрисида ариза ёзганлар Бугунги кунга қадар, 20 таоилаларга 640 млн. сўм (режага нисбатан 55,5 фоизи)миқдорида субсидия ажратилган.

- 16 та фуқароларга ҳозирда вилоятда қурилаётган 9075 та хонадонли 28 та кўп қаватли уй-жойлардан квартира ажратилади. Шундан, бугунги кунда 5 та фуқарога кўп қаватли уй-жойларнинг хонадон хужжатлари расмийлаштирилмоқда.

2 нафар фуқаро ўз хохиши билан аризаларини рад этишди.

- 15 та фуқароларнинг ижобий хулосасига асосан тижорат банклари томонидан якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун 5 йил давомида кредит фоизининг 10 фоиздан ошган қисми тўлаб берилади.

Ижобий хабарнома олган фуқаролар сони 45 нафар

Шундан:

101-150 млн.гача  6 нафар фуқаро;

151-200 млн.гача 14нафар фуқаро;

           201-250 млн.гача 13нафар фуқаро;

251-300 млн.гача 5 нафар фуқаро;

301 млн.дан юқори 7 нафар фуқаро

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.