НАВБАҲОРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 
НАВБАҲОРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Навбаҳор туман 1-сектор худудида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш шунингдек мигрантларни ишга жойлаштириш мақсадида туман ҳокимлиги ва aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага 50 та давлат корхоналаридан 126 та бўш иш ўринлари 12 та хусусий сектордан 142 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Мазкур бўш иш ўринларидан 101 та бўш иш ўринлари олий маълумотлилар учун, 46 та бўш иш ўринлари ўрта-махсус маълумотлилар учун ва 113 та бўш ўринлари мутахассислик талаб этилмайдиган бўш иш ўринлари хисобланади.
Меҳнат ярмаркасини туман ҳокими А.Ўроқов очиб бериб тадбирда бандлик, тадбирокорлик фаолияти бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар. Меҳнат ярмаркасида ярмарка қатнашчиларига ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида туман хокими ҳар бир ташкилот ва фермер хўжаликларидаги бўш иш ўринларини кўздан кечириб уларга мос кадрларни танлашда ва хулоса беришда ишрок этдилар. Ярмарка қатнашчиларига ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 174 нафар фуқаролар жалб этилди. Фуқароларнинг талаби ҳамда мутахассислиги бўйича йўлланмалар берилди. Жумладан 1 нафар фуқаро тумандаги 6-сонли мактабга фаррош, 26-сонли мактабга жисмоний тарбия ўқитувчиси вазифасига, 8-сонли мактабгача таълим ташкилотларига 1 нафар хизматчи, туман тиббиёт бирлашмасига 1 нафар ҳамшира вазифасига, "Сувоқаво” ДУК га 2 нафар назоратчи, туман йўл хўжалиги унитар корхонасига 1 нафар чилангар вазифаларига ва хусусий секторларга 25 нафар, хақ тўланадиган жамоат ишларига 30 нафар жами 63 нафар ишсиз фуқароларга йўлланмалар берилди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари томонидан 64 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланиб, шундан 38 нафарига тижорат банкларининг имтиёзли кридет маблағлари ҳисобидан асбоб ускуналар берилди.
Ўтказилган меҳнат ярамакасида 127 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
Нравится
 
 
Комментировать
 
Поделиться
 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.