#УЧ_АВЛОД_УЧРАШУВИ


Бугун, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Навбаҳор туманида "Уч авлод учрашуви” маърифий тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Навоий вилоят Халқ қабулхонаси, вилоят Ҳарбий прокуратураси, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда тумандаги ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда туманимиз маҳаллаларида яшовчи фаол нуронийларнинг вакиллари, иқтидорли ёшлар, мактабларнинг фан олимпиадаларида иштирок этган ғолиб ва совриндор юқори синф ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дастлаб туман марказидаги тадбирнинг очилиш маросимини туман ҳокими А.Ш.Ўроқов кириш сўзи билан очди. Ҳарбий оркестр томонидан ватанни мадҳ этувчи куйлар янгради. Ўқувчилар томонидан А.Навоий ижодидан намуналар ўқиб берилди.
Тадбирнинг маданий қисми тумандаги мусиқа мактаби маданият залида давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган кексаларимиз ва фидокор ёшлар ўртасида ватан равнақи, эл юрт осойишталиги, кексалар ва ёшларимиз учун яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, фарзанд тарбияси ва ота оналарга ғамхўрлик мавзусидаги маъруза ва суҳбатлар билан давом эттирилди. Навоий ижодидан ғазал ва рубоийлартингланиб, маданият бошқармаси санъаткорлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир сўнггида бир неча фаол нуронийлар ҳамда ёшларимиз вакилллари "Нуроний” жамғармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Меҳмонлар ва нуронийларимиз учун байрам дастурхони ёзилиб, ош тортилди.
Тадбир маънавий аҳамияти билан йиғилганларга манзур бўлди.
Нравится
 
 
Комментировать
 
Поделиться
 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.