#УЧ_АВЛОД_УЧРАШУВИ

Бугун Навбаҳор туманида "Оққўрғон тажрибаси” асосида аҳолининг кайфиятини кўтариш ва авлодлар ўртасида тарбиявий ва маънавий мулоқотни йўлга қўйиш, аҳоли қатламлари ўртасида маданий муҳитни яхшилаш ва бефарқликни кетказиш мақсадида 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабдаи "Ибрат мактаби” шиори остида "Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳарбийлашган оркестр томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Туман марказидаги "Бульвар" майдонида кесалар ва ёшлар иштирокида манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Тадбирда Навбаҳор туман ҳокими А.Ўроқов сўзга чиқиб йиғилганларни туманда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди.
Тадбир вилоят ва туман Халқ қабулхоналари, "Юксалиш уммумиллий ҳаракати" вилоят бўлинмаси, вилоят нуронийлар жамғармаси, вилоят ҳарбий прокуратураси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасива туман бўлими, туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими, вилоят касаба уюшмаси каби ташкилотлар ҳамкролиги ташкил этилди.
Тадбирга узоқ йиллар самарали хизмат қилган инсонлар, устоз ўқитувчилар, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган устозлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув дилкаш суҳбатлар, дилрабо куй-қўшиқлар билан давом этмоқда.

Нравится
 
 
Комментировать
 
Поделиться
 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.