САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММОЛАР ЕЧИМИ

Фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга атрофлича ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган "Сайёр қабул"лар давом этмоқда.

Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқов раҳбарлигида навбатдаги сайёр қабули Кескантерак маҳалласида ўтказилди.

Қабул давомида  аҳолининг мурожаатлари тингланиб 15 нафардан ортиқ фуқоралар томонидан келиб тушган мурожатлар жойида ўрганиб чиқилди. Сайёр қабулга келган фуқароларнинг аксарияти ишга жойлашиш, кредит олиш, тиббий хизмат, даволаниш, уй-жойнини таъмирлаш, йўл, ичимлик суви, газ босими каби масалалар бўйича мурожаат қилишди. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларини ижобий ечими топиши учун, шу жойнинг ўзида режа тузилди, муддат белгиланди ва тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Аксарият мурожаатларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар тилга олинаётгани бугун одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқараши ўзгариб бораётганини кўрсатмоқда.
Бугунги сайёр қабул ҳам юртимизда амалга оширилаётган "Инсон қадри учун” тамойилини аҳолининг давлатдан рози ҳолда яшашини таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг муаммоларини ижобий ҳал этиш йўлидаги яна бир қадам бўлди. Бинобарин, барча сайъ-ҳаракатлар одамларни рози қилиш йўлида олиб борилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.