Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

2023 йил 20 январ                                      ПҚ-10 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Қуйидаги асосий мақсадларга йўналтирилган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси (кейинги ўринларда – Кодекс) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ички ишлар органлари ходимларини "Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга,
ўз бурчига содиқ,
ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялашорқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш;

ички ишлар органлари ходимларида хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш;

ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя
хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш
, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик.

Белгилансинки:

ички ишлар органларининг ҳар бир ходими Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланади;

Кодексда белгиланган қоида ва талабларга амал қилиш ходимнинг
хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади;

Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлади.

Ички ишлар вазири П. Бобожонов ва унинг ўринбосари А. Икрамов Кодекс қоидалари ва талабларига сўзсиз риоя этилиши, шунингдек, барча даражадаги раҳбар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари фақат қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ташкил қилинишини таъминлаш бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.

Барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари бошлиқлари ўз бўйсунувидаги шахсий таркиб билан Кодекс талабларини бажаришга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оилавий-маиший муаммоларини доимий ўрганишва ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўриш учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

2. Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш замон
талаби ва долзарб вазифа эканидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар Департамент фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократиктўсиқларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш;

маънавий-маърифий ишларни "таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этиш орқали уларнинг самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш;

хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида манзилли психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш;

ички ишлар органларида истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш, уларнинг фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва доимий равишда ўқитиб бориш механизмларини яратиш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш ва уни баҳолашни янги мезонлар асосида амалга ошириш;

инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Департамент ва унинг қуйи бўлинмалари фаолиятини белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан ички ишлар вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.

3. Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

ички ишлар органларида хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддатини бир йил этиб белгилаш;

ҳудудий ички ишлар органлари эҳтиёжини инобатга олиб, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва "Тезкор-қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотасини киритиш.

Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов):

интизомий жазо тариқасида лавозимидан озод этилаётган ходимларни бошқа соҳавий тузилмаларга ўтказиш амалиётига
чек қўйиб
, ўз йўналиши бўйича қуйи бўлинмаларга йўналтириш
ёки малакасига баҳо берган ҳолда хизматга лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказиш тартибини йўлга қўйсин;

2023 йил якунига қадар мансаб лавозимларини юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга бўлган номзодлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатидан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш ҳамда "Е-nomzod” электрон ахборот тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўрсин;

икки ой муддатда хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимларида мулоқот психологияси ва муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни белгиласин;

уч ой муддатда ички ишлар органларида малака тоифасини бериш тартиби ва мезонларини танқидий қайта кўриб чиқиб, унда ходимларни касбий билимлари, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси,
ахборот технологияларидан фойдалана олиши ҳамда Кодекс қоида
ва талабларини ўзлаштирганлиги
бўйича синовдан ўтказиш тизимини жорий этсин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида уч ойлик бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаганидан сўнг тегишли лавозимга тайинланади;

ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар дастлабки синов муддати даврида Кодекс қоида
ва талабларини бузган ҳолатларда уларга бириктирилган мураббийлар, айбдорлик даражасидан келиб чиқиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади;

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган кафедра бошлиқлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра, олий таълим муассасасининг кафедра бошлиғи (мудири)га тенглаштирилади;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини "Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.

5. Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар "йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратитизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган, соҳа олимлари, фахрийлари
ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилсин.

Қуйидагилар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратиниамалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш;

ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр
ва жамият манфаатлари
ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш;

ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатларибўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказиш.

7. Қуйидагиларга:

а) Ички ишлар вазирлиги Академиясига – ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини, шу жумладан шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

 

б) Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига – ўқув-тайёрлов марказларини ташкил этган ҳолда, иш вақтидан ташқари пайтда академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва фуқаролар учун ихтиёрийлик асосида қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.

Бунда, қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағлар академик лицей жамғармасида жамланиб, унинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг ойлик маошига, 50 фоизи академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш ҳамда бошқарув-ёрдамчи ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

8. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов) уч ой муддатда:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари таълим
ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш тартибини белгиласин;

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида пулли таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш концепциясини тасдиқласин;

барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишни назарда тутиб, спортнинг якка кураш турлари (қўл жанги, самбо ва кураш) бўйича ҳудудий терма жамоалар ва спорт секцияларини ташкил этиш чораларини кўрсин;

ички ишлар органларида психологик хизмат кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этиш, унинг моддий-техник базасини ривожлантириш, мутахассисларни хорижий илмий ва таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгиласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Бобожонов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Д.Кадиров зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.Мирзиёев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.