НАВБАҲОР ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ



Навбаҳор туманининг "Келачи" маҳалласи фуқаролари ва туман аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман ҳокими А.Ўроқов, туман халқ қабулхонаси мудири. И.Раззоқов, туман адлия бўлими раҳбари Э.Файзуллаев ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди. Сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тингланиб алоҳида назоратга олинди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой таъмири, моддий ёрдам, кредит, ичимлик суви, газ, йўл ва соғлигини тиклаш масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиб чиқилди ва жойида ҳал қилинди ва ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.