Электр таъминоти

Навбаҳор туман электр тармоқлари корхонси Янгиқўрғон устолик жойи ходимлари томонидан "Вомитан" маҳалласи Пойравот кўчаси аҳолисидан тушган мурожатга асосан электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида қўшимча ёғоч таянчлар ва  симлар тортилиб, электр энергия барқарорлиги таъминланди. Шунингдек "Арабхона" маҳалласи аҳолиси томонидан қилинган мурожаатга асосан, аҳоли  сони ошганлиги сабабли мазкур маҳаллада жойлашган КТП-339/160 кВАли трансформатор пунктини 250 кВали юқори қувватли трансформатор пунктига алмаштирилди ва қўшимча тармоқ тортилиб, истеъмолчиларнинг электр энергия сифати яхшиланди. Аҳоли томонидан қилинган мурожаат ижобий ҳал этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.