ҲОКИМ НАЗОРАТИДА

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал тизим ва бошқа соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида Навбаҳор туманида ташкил этилган навбатчилик штаби томонидан аномал совуқ пайтида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, айниқса, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида содир бўлган узилишларни бартараф этиш, бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлиги, жамоат транспортидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар Навбаҳор туман ҳокими А.Ўроқов иштирокида муҳокама қилинди.

Штабга электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик суви, кўмир ёқилғиси ва бошқа масалалар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш, энерготизимда содир бўлаётган носозликларни тезкор бартараф қилиш, бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлиги, жамоат транспортидан самарали фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шундан тумани ҳокими А.Ўроқов ва сектор раҳбарлари туман марказий шифохонаси, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллаларда бўлиб, унинг совуқ об-ҳаво шароитида барқарор ишлашини таъминлаш, айниқса, муассасаларнинг иситиш тизимлари ҳолатини ўрганди. Масъулларга энерго тизимни барқарор ишлашини доимий назорат қилиб бориш, бунда техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш, беморларнинг яқинлари учун ёзги ва қишки кутиш учун жойлар ҳозирлаш, реанимацион биринчи ёрдам учун зурур қўшимча аппаратлар харид қилиш бўйича топшириқлар берди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.