САРҲИСОБ Яшил макон

Навбаҳор туманида куз мавсумида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар маълумоти

Навбаҳор туманида 2022 йил куз мавсумида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман бўйича жами 592 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилган. Режага нисбатан 606 минг дона 102.3% бажарилган. Шундан
-8 мингта кўчат умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасига;
-145 мингта қишлоқ хўжалигида ихота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда, 
-329 мингта фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига;
-13,0 мингта ижтимоий соҳа объектлари ва ташкилотлар ҳудудларига;
-10,5 мингта корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларига;
-21,5 мингта туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларга;
-65,2 мингта тумандаги МФЙ ҳудудлари ва бошқа объектлар ҳудудларига экилган.
Экиладиган кўчатларнинг барчаси тумандаги  кўчатчиликка ихтисослаштирилган ташкилот ва фермер хўжаликлар томонидан етказиб берилган.

    Туманда куз мавсумида экиш учун ҳудуднинг иқлимига чидамли бўлган кўчатлар захираси яратилиб, экилган ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун тегишли корхона ва ташкилотлардан масъул шахслар бириктирилган.
  
Туман бўйича жорий йилда 3,5 гектарда "Яшил боғлар” ҳамда 2022-2024 йилларда 2,0 гектар майдонда "Яшил жамоат парклари” ташкил этиш белгиланган.
Бугунги кунда, 3,5 гектар (йиллик топшириққа нисбатан 100 фоиз) майдонда 4 та "Яшил боғлар” ташкил этилди ҳамда 2,0 гектар майдонда 2 та "Яшил жамоат парклари” куз мавсумида ташкил этилган.
"Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парк"ларини ташкил этишда лойиҳалар ишлаб чиқиш учун "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти билан  шартномалар тузилган.
2022 йил куз мавсумида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини тўлиқ экилиши таъминланди.
САРҲИСОБ Яшил макон

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.