САРҲИСОБ

Жорий йилда Навбаҳор туманида жами бўлиб, 107 км коллекторларда таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилди. 76 км дастур асосида амалга оширилган бўлса, қолган 31 км кластерлар томонидан таъмирланди.

 Шунингдек Хатирчи туманидан ўтувчи Марказий коллекторининг 10 км қисмида реконструкция ишлари олиб борилди. Ерларни мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш учун 2,6 км га ёпиқ ётиқ дренаж қуриб фойдаланишга топширилди. Туркистон ҳудудида жойлашган 10 дона кузатув қудуқларига Дайвер қурилмаси ўрнатилди. 

Бу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида қарийб 1000 гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
САРҲИСОБ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.