Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан

2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси эълон қилинди.

Шу муносабат билан Мурожаатноманинг мазмун-мояҳитини тушунтириш бўйича 2022 йил 23 декабрь куни туман судлари раислари А.Ибодов ва Ф.Хамраевлар, Навбаҳор туман санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматидаишчи-ходимлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда туман судлари раислари, Президентнинг Мурожаатномасида белгилаб берилган "Қорақалпоғистоннинг ютуғи – бутун Ўзбекистоннинг ютуғи, Қорақалпоғистоннинг ташвиши – бутун Ўзбекистоннинг ташвиши” деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келиши, "Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклиги, "Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилиши, кириб келаётган янги 2023 йилга юртимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном бериш таклиф қилингани, таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўли эканлиги маълум қилингани, 2023 йилдаги устувор йўналишлар белгилаб берилгани, жумладан, биринчи йўналиш-ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, бунда вазирликлар ислоҳ қилиниши, ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгариши ва энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тага камайтирилиши, иккинчи йўналиш -  Янги Ўзбекистонни "ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қилингани, учинчи йўналиш- инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши, тўртинчи йўналиш экология, айниқса, сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани билан боғлиқлиги, бешинчи йўналиш - эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Конституцияда алоҳида ўрин эгаллаши кераклиги, олтинчи йўналиш - иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш ҳақидаги ҳамда Мурожаатномада келтирилган бошқа таклифлар тушунтирилиб ўтилди.

 


 

Авазжон Ибодов Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.