⚡️ Тракторчи-машинист гувоҳномаси янги намунадаги ID пластик карталарга мажбурий тартибда алмаштирилади



         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 2019 йил 17 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорининг 2-бандига асосан 2020 йил 1 мартдан – 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги техник паспорт ва тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар эгаларининг аризасига асосан алмаштирилиши;

✅ 2021 йил 1январдан – 2022 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси берилган санасидан қатъий назар мажбурий тартибда алмаштирилади.


❌ Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади. 

📢 Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларирингизга тегишли техник паспорт ва техник гувоҳномалариниҳамда тракторчи-машинист гувоҳномаларингизни пластик шаклга алмаштириш учун рўйхатга қўйилган жой бўйича Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва "техпаспорт” ларни янгиларига ўзгартириш учун Агроинспекциянинг Навбаҳор туман бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бўлим катта инспектори:  У.Қурбонов

📌 Манзил: Навбаҳор тумани Бобур шоҳ кўчаси

📞Тел: 90-356-32-30

Навбаҳор тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати
⚡️ Тракторчи-машинист гувоҳномаси янги намунадаги ID пластик карталарга мажбурий тартибда алмаштирилади

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.