“Ёшлик” сузиш ҳавзаси

“Ёшлик” сузиш ҳавзасиМаълумки, мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб муҳтарам Президентимизнинг оқилона ва одилона сиёсатлари туфайли барча соҳалар сингари болалар спортини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ана шу эътибор натижаси ўлароқ, 2002 йил 24 октябрда "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги давлатимиз раҳбарининг ПФ-3154 сонли фармони эълон қилинди.

Ўтган вақт давомида мазкур фармон ижросини таъминлаш борасида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, фарзандларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имконият эшиклари очиб берилди.

Жумладан, Навбҳор туманида ҳам 2004-2016 йиллар давомида Ўзбекситон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 16 та спортиншоотлари янгидан қурилиб, мавжудлари қайта реконструкция қилиниб ёшлар ихтиёрига топширилди.

Бугунги кунда Навбаҳор марказий ўйингоҳи спортсеварёшларимизнинг севимли масканига айланган бўлса, 5-тип Болалар-ўсмирлар спорт мактаби минглаб қишлоқ ёшларини ўз бағрига олган.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, тумандаги мавжуд бешта касб-ҳунар коллежларида спорт заллари барпо этилгани билим ҳамда касб-ҳунар сирларини эгаллаётган ўғил-қизларимиз учун спорт йўналишида ҳам улкан муваффақият чўққиларини забт этишларига мустаҳкам замин яратди. Сўнгги йилларда келажагимиз ворисларининг жисмоний камолоти йўлида амалга оширлган ана шундай эзгу ва хайрли ишлар учун жами бўлиб 6 млрд. 304 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Ҳеч бир нарса мамлакатни спортчалик дунёга тез танита олмайди, деган эди давлатимиз раҳбари. Чиндан ҳам бугунги кунга келиб спортнинг барча тури бўйича Ўзбекистон ёшлари жаҳон саҳнида ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлаб, олтин медаллар шодасини янада кенгайтирмоқда.

Биргина Навбаҳор тумани мисолида гапирадиган бўлсак, Шахноза Бозорова, Маржона Шодмонова, Сетора Облақулова, Карина Барноева,Мафтуна Холиқова сингари қизларимиз спортнинг кураш, бадиий гимнастика, стол тенниси, таэквондо турлари бўйича "Умид ниҳоллари”, "Баркамол авлод” каби спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритиб Республика ва халқаро миқёсда бўлиб ўтаётган мусобақаларда фаол иштирок этиб келишаётган бўлса, Дилшод Дилиев, Тоҳирбек Нурмуҳаммедов, Мақсуд Очилов сингари умидли ўғлонларимизнинг спорт оламидаги ютуқларидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Оддий қишлоқ фарзандларининг бу каби оламшумул муваффақиятлари тенгдошлари ва бошқа ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ҳам чуқур қизиқиш ва ҳавас уйғотиб, натижада спортсевар ёшларимизнинг сафи йилдан-йилга кенгайишига сабаб бўлмоқда. Шу маънода айтиш мумкинки, айни чоғда спортнинг баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол, миллий кураш ҳамда бадиий гимнастика турлари бўйича жами бўлиб 17118 нафар ўқувчилар мунтазам шуғулланиб келаётган бўлса, уларнинг 8403 нафарини қизлар ташкил этади. Спорт секциялари ва соғломлаштириш гуруҳларига 176 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда мураббийлар жалб этилган.

Ҳозирги кунда туманимизда 40 та футбол , 38 та баскетбол ва 26 та қўл тўпи майдонлари мавжуд. Шу кунга қадар тумандаги барча умумтаълим мактаблари 32 номдаги 53 млн. сўмдан ортиқ замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланганлиги эса алоҳида эътирофга лойиқ.

Муҳтарам Президентимизнинг болалар спортини ривожлантиришга қаратаётган беқиёс эътиборлари туфайли бугун туманимиз марказида жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий ёпиқ типдаги "Ёшлик” сузиш ҳавзасининг қад ростлагани навбаҳорликларнинг асрий орзулари рўёбидан далолатдир. Бунинг учун болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 2 млрд. 680 млн. сўм маблағ ажратилди. Эндиликда мазкур сузиш ҳавзаси ёш авлоднинг севимли спорт масканига айланишига ишониб қоламиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.