АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ

Навбаҳор туманидаги 1-умумтаълим мактабида ушбу таълим даргоҳи собиқ битирувчиларининг ўқувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган ва мадҳиямизга ҳурмат бажо келтириш билан бошланган тадбирда собиқ битирувчилар – "Навоий кон металлургия комбинати” АЖ бош директорининг ўринбосари Холмамат Раупов, "Қизилқумцемент” АЖ бош директорининг ўринбосари Абдуқаҳҳор Саломов ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бектемир Пирнафасовлар иштирок этиб, мактаб даврлари, устозлар ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашдилар.
Ўқувчиларнинг саволларига кўра, меҳмонлар ўз ҳаёт йўллари, эришилган ютуқлар ва муваффақият сирлари ҳақида сўзлаб беришди.
Самимий мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда ўқувчилар келажак ҳаётлари учун муҳим тавсия ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Тадбир якунида меҳмонлар мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаларини совға қилдилар.

 АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ
 АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ
 АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ
 АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ
 АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.