ЙИЛ ДАВОМИДА ҚИЛИНГАН МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

 12 декабрь - Республикамизда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" сифатида кенг нишонланади. Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатлари эътироф этиладиган бу шукуҳли кунда барча тумандошларимиз соҳа вакилларини қизғин қутламоқдалар. Навбаҳор туманидаги "Golden Toshkent " базмгоҳида "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда Навбаҳор туман ҳокими А.Ўроқов ва Конимех туман ҳокими Р.Рўзиевлар иштирок этиб, соҳа ходимларини машаққатли меҳналарини эътироф этиб, қизғин табриклади. Шунингдек йил давомида улкан марраларга эришган соҳа фидойилари, соҳага алоқадор бир гуруҳ ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, фермер ва деҳқон ҳўжалиги раислари, мироб ва мехонизаторлар йил давомида кўрсатган фидоийлиги, машаққатли меҳнати, ҳосилни йиғиб-териб олишда қўшган муносиб ҳиссаси учун туман ҳокими томонидан алоҳида эътироф этилди ҳамда ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Барча қишлоқ хўжалиги ходимларига байрам муборак бўлсин.     
 ЙИЛ ДАВОМИДА ҚИЛИНГАН МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ  
ЙИЛ ДАВОМИДА ҚИЛИНГАН МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
ЙИЛ ДАВОМИДА ҚИЛИНГАН МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
ЙИЛ ДАВОМИДА ҚИЛИНГАН МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
ЙИЛ ДАВОМИДА ҚИЛИНГАН МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
                                                                            

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.