Навбаҳорда “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди


 

 

Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўравонликни йўқотиш учун курашиш халқаро куни деб эълон қилинган. Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни муносабати билан "16 кун зўравонликсиз” акцияси жаҳоннинг 187 та мамлакатида ўтказилмоқда, шу жумладан бу тадбир Ўзбекистонда ҳам кенг миқёсда амалга ошириляпти.

Маълумотларга кўра, дунёдаги хотин-қизларнинг учдан бир қисми ўз умри давомида лоақал бир марта зўравонликка дуч келади, одам савдосининг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этади.

Мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реаблитация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди, мисол учун бу борада 2 та Қонун ва 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

Шундай бўлсада юртимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учраб турибди, бундай зўравонликлар жиноят ва ҳуқуқбузарликлар шаклида намоён бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан 2022 йил 5 декабрь куни хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширишга қаратилган тадбир Навбаҳор тумани "Қизилтепа” маҳалласида ташкил этилди.

Тадбир давомида нафақат аёлларга, балки бошқа фуқароларга ҳам зўравонликни олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

 

 

Авазжон Ибодов

Жиноят ишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг раиси

Навбаҳорда “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида тарғибот  тадбири бўлиб ўтди
Навбаҳорда “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида тарғибот  тадбири бўлиб ўтди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.