Мажбурий меҳнат таъқиқланади.

Қонунчиликда мажбурий меҳнат – бирор-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш ҳисобланади. Яъни ҳеч ким шахсни ишдан бўшатиб юбораман, ойлигингни камайтираман, лавозимингни тушираман ва ҳоказо таҳдидлар билан мажбурий меҳнатга жалб қилишга ҳақли эмас. Мажбурий меҳнатнинг субъекти – иш берувчи, давлат органи вакили ёки фуқаро бўлиши мумкин. Битта мажбурий меҳнат ҳолати бўйича - бир нечта фуқаро ёки мансабдор шахс бевосита ёки билвосита мажбурий меҳнатни амалга оширувчиси бўлиши мумкин. Битта мажбурий меҳнат ҳолати бўйича - бир нечта фуқаро мажбурий меҳнатнинг жабрланувчиси бўлиши мумкин. Бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш турлари қуйидагилар: жабрланувчини алдаш, ҳаракатини чеклаш, ажратиб қўйиш (яккалаб қўйиш), жисмоний ёки жинсий зўравонлик ўтказиш, қўрқитиш ёки таҳдид қилиш, шахсига оид ҳужжатларини олиб қўйиш, иш ҳақини камайтириш (ёки ушлаб қолиш), иш шароитларини ёмонлаштириш, ҳуқуқ ва имтиёзларини йўқотиш, иш вақтидан ташқари ортиқча ишлатиш бўлиши мумкин. Мажбурий меҳнатнинг жабрланувчиси ўз ихтиёрига ҳилоф равишда ўзининг хизмат вазифасига кирмайдиган ёки ҳақ тўланмайдиган иш ёки вазифаларни бажаради. Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, исталган иш ёки хизматни бажаришга мажбурлаш мажбурий меҳнат деб баҳоланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.10.2018 йилдаги "Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўришини ва барча шаклларига йўл қўймаслик ҳамда уларга барҳам бериш бўйича давлат ҳокимияти органлари ҳамда барча бўғин раҳбарларининг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5563-сон фармони билан – давлат ҳокимити органлари раҳбарлари олдига мажбурий меҳнатга барҳам бериш ҳамда унга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш масала муҳокама қилинди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сон фармони билан - "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси” ва унинг таркибида "Кичик комиссия” ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорида - фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шунингдек, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилиши назарда тутилган.
Зеро, Давлат меҳнат инспекцияси - Бандлик ва меҳнат муносаблари вазирлиги тизимидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнат бўйича профилактика ва мониторинг тадбирлари ўтказувчи ҳамда аниқланган ҳолатлар .юзасидан таъсир чоралари қўлловчи асосий орган ҳисобланади.
Жумладан, ишга жалб қилишни мажбурий меҳнат деб баҳолаш учун шахснинг ушбу ишни бажаришга бўлган муносабати асосий мезон ҳисобланишини, ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосидаги ишлар, фавқулодда ҳолат юз берган шароитлардаги ишлар, суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан қўлланадиган ишлар ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмаслигини ҳамда умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлиши лозим.

 Навбаҳор туман адлия бўлими
 етакчи маслаҳатчиси              Ш.Ҳусенов
Мажбурий меҳнат таъқиқланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.