#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни



"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили "3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида Республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.  

Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсадлардан бири бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Навбаҳор туманида "Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказиладиган бугунги тадбир ҳам имконияти чекланган инсонларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида Республикамизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада ҳурматли Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин намунасидир.

Бугун Навбаҳор тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида "Оқ олтин" тантаналар уйида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида туман ҳокими А.Ўроқов, сектор раҳбарлари, туман бош имом хатиби ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари сўзга чиқиб, иштирокчилар дардига шифо тилаб, уларнинг доимо соғ-саломат бўлиб юришларида тилак билдирдилар. Ушбу тадбирга тумандаги имконияти чекланган фуқаролар байрам дастурхони атрофида йиғилдилар.

Туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчилар кайфиятини янада кўтарди.
Навбаҳор туманида ҳам бу борада кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.
 
#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни
#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни
#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни
#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни
#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни
#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни
#Бугун_3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.