Туман судлари раислари Навбаҳор туманидаги 5-сонли мактабда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” мавзусида учрашув ўтказди

Туман судлари раислари Навбаҳор туманидаги 5-сонли мактабда "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” мавзусида учрашув ўтказди

 

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси А.Ҳамраев ва Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Хамидовлар 2022 йил
29 ноябрь куни Навбаҳор туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида мамлакатимизнинг асосий қонуни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши арафасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқувчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Конституциянинг принциплари, унда белгиланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар ҳақида, жумладан Конституцияда ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги белгилаб қўйилганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди 

Туман судлари раислари Навбаҳор туманидаги 5-сонли мактабда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” мавзусида учрашув ўтказди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.