ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ АМАЛДА

Навбаҳор туман ҳокимлиги биносида қуввати 30 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Мазкур қуёш фотоэлектр станцияси йилига 4,5 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, станция Навбаҳор туман ҳокимлиги биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини туман электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.
Станция президентимиз топшириғи ижроси юзасидан амалга оширилди. Туман ҳокимлиги ушбу ташаббусга тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳам қўшилишларини сўраб мурожаат қилмоқда.
Жумладан туман солиқ инспекцияси биносида 20 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Қуёш фотоэлектр станцияси йилига 4.8 минг кВт соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чикаради. Агробанк АТБ Навбаҳор филиали биносида 40 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Қуёш фотоэлектр станцияси йилига 10.2 минг кВт соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради. Шунингдек 34-сонли мактабга "Санхай ТЕЧ" фермаси томонидан 5 кВт энергия қувватига эга қуёш панеллари ўрнатилди. Кунига 60 кВт энергия ишлаб чиқаради. Бир йилда эса 21 900 кВт электр энергия билан узлуксиз таъминлайди. Навбаҳор туман электр таъминоти корхонаси  маълумотига кўра туман ҳокимлиги биносига қуёш панели ўрнатилгандан сўнг электр энергиясидан фойланиш сафи тежалди. 
Яъни қуёш панели ўрнатилмасдан олдин ҳокимлик биноси ўртача соатига 12 кВт/соат яъни 5400 сўмлик электр энергиясидан фойдаланган, 1 суткада 288 кВт/соат яъни 129 600 сўмлик электр энергиясидан фойдаланган. 30 кВ ли қуёш панели ўрнатилгандан сўнг ўртача соатига 6 кВт/соат яъни 2700 сўмлик электр энергиядан фойдаланди, 1 суткада 144 кВт/с яъни 64 800 сўмлик электр энергиясидан фойдаланди.
Бундан кўриниб турибдики, Навбаҳор туман ҳокимлиги биносига қуёш панели ўрнатилгандан сўнг ўртача соатига 6 кВт/соат яъни 2700 сўмлик электр энергияси тежалган бўлса 1 суткада 144 кВт/соат яъни 64800 сўмлик, бир ойда 4320 кВт/соат яъни 1944000 сўмлик электр энергияси тежалади.
Бу дегани ўртача соатига қолган 24 кВт/соат электр энергиясини сотади. Бу эса 1 суткада 576 кВт/соат, бир ойда 17080 кВт/соат яъни 7 776 000 сўм фойда дегани
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ АМАЛДА
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ АМАЛДА
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ АМАЛДА
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ АМАЛДА
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ ИЖРОСИ АМАЛДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.