Туман ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 28, 99-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 52-сон 646-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 52-сон, 646-модда), Навоий вилояти ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги "Навоий вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қ-4-сонли қарори ("Дўстлик байроғи” газетаси, 2016 йил 5-сон (3560), халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг 2016 йил 14 январдаги "Навбаҳор туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги X/36-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят молия бошқармасининг 2016 йил 9 январдаги 01-06-03-60-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги "Навоий вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қ-4-сонли қарори, ҳамда халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг 2016 йил 14 январдаги "Навбаҳор туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги X/36-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

туманнинг 2016 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари1-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқлардан маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ;

маҳаллий бюджетнинг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассаса рабарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни амалга оширганликлари, ортиқча харажатларга йўл қўйганликлари ҳамда асоссиз кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгардирлар.

4. Мазкур қарор "Навбаҳор тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Ҳасанов зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

2016 йил 5 феврал

№ 34-сон

Туман ҳокими в.б Н.Атақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.