НАВБАҲОР ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Навбаҳор туманининг "Янги куч" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман ҳокими А.Ўроқов, туман Халқ қабулхонаси мудири И. Раззоқов ҳамда сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар иштирок этди. Сайёр қабулда 20 нафарга яқин фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тингланиб алоҳида назоратга олинди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой таъмири, моддий ёрдам, кредит ва ичимлик суви, газ, йўл ва соғлигини тиклаш масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.