СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ



Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди. Бугунги сессияда туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

КУН ТАРТИБИДА

1. Халқ қабулхонасига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида

2. Навбаҳор туманида хизматлар соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан январь-октябрь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида

3. Маҳаллий бюджетнинг тўққиз ойлик ижроси тўғрисида, шунингдек, туманнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида

4. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Навбаҳор тумани бўлими томонидан 2022 йил 9-ой давомида мароторий даврида ноқонуний кесилган дарахт ва буталар бўйича хисоботи тўғрисида

5. Ижтимоий химояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман "Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида ва масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.