2022 йилнинг 9 ойи давомида «Очиқ бюджет »ахборот портали оркали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” орқали амалга оширилган ишлар тўғрисида

2022 йилнинг 9 ойи давомида «Очиқ бюджет »ахборот портали оркали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар учун "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” орқали амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ҳаммамизга маълумки 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман(шахар) ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.

Шунга асосан 2022 йилда "Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси ”га 3006.1 млн.сўм миқдорида маблағ режалаштириб, шундан 50 фоизи яъни 1 503.1 млн. сўм маблағ 3- чоракда фуқаролар ташаббус жамғармасига ўтказиб берилди. Бундан ташқари 2022 йил иккинчи чорак якуни бўйича туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоизи миқдорида, яъни 426 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 2022 йил нинг 1 июл ҳолатига жамғарманинг ҳисоб рақамидаги қолдиқ 711.4 млн. сўмни ташкил қилган. Натижада 3-чоракда жамғармада жами бўлиб 3746.2 млн. сўм маблағ шакллантирилган.

Фуқаролар томонидан ўз худудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича openbudjet.uz ахборот портали орқали 2 босқичда 226 та таклифлар билдиришган. Шундан 4 та таклифлар ғолиб деб топилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.