ИС ГАЗИ НИМА ВА ҚАНДАЙ ҲОСИЛ БЎЛАДИ???

Ис гази (CО) рангсиз, ҳидсиз, кўп учрайдиган заҳарли бирикма кўмир, ўтин табиий ва суюлтирилган газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги, чала ёниши оқибатида вужудга келади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13% гача ис гази бўлади.

Ёнаётган маҳсулот (кўмир, газ ва бошқалар) учун ҳаво яъни, кислород етарли бўлиши керак, ҳаво етишмасдан ёнган алангадан жуда кўп ис гази ҳосил бўлади.

Табиий ва суюлтирилган газ тўлиқ кўм-кўк ёнганда ҳосил бўладиган ёниш маҳсулоти (CО2) ис гази каби ўта хавфли бўлмасада, инсонни заҳарланишига сабаб бўлади.

Ис гази  (CО) эса газ алангасининг учи сарғимтир тусда чала ёниши натижасида ҳосил бўлади ва инсон нафас олганда ўпка орқали қонга қўшилиб, қондаги гемоглабин билан кислородга нисбатан 25 000 марта тез қўшилади. Натижада қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритротситларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана аъзоларига, жумладан, бош мияга етиб боришини тўхтатиб, барча аъзолар иш фаолияти тўхташига (паралич) ва 3 дақиқада инсон ўлимига сабаб бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.