Янгиликлар

НАВБАҲОРЛИК НУРОНИЙЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ҲАЛ ЭТИЛАДИГАН БЎЛДИ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навбаҳор туманининг "Қизилой" маҳалласида бўлди.

Ташриф жараёнида вилоят раҳбари маҳалла аҳли, асосан, нуронийлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Масалан, биргина жароҳатга дори қўйиб боғлаш учун ҳам бир неча километр масофага қатнаш, айниқса, кексаларга оғирлик қилиши, маҳаллага яқин жойда тиббиёт пунктини ташкил қилиб беришни сўраган нуронийларнинг таклифи ижобий ечим топадиган бўлди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи каналнинг кўприги эскирганлиги, автомашиналар қатновига яроқсиз эканлиги боис янги кўприк қурилиши ҳамда аҳолига электр энергия етказиб бериш сифатини янада яхшилаш мақсадида қўшимча трансформатор ўрнатиб бериш таклифи ҳам  маъқулланди.

Ушбу мурожаатларнинг барчаси вилоят раҳбарининг доимий эътиборида эканлиги ва тез кунларда бажарилиши таъкидланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.