МАҲАЛЛА БИНОСИ БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА БЎЛДИ

 Навбаҳор тумани "Кўҳрон" маҳалласининг янги биносининг қурилишига 800 миллион сўм  маблағ йўналтирилган. Маҳалла биноси давлат шерикчилиги асосида тадбиркор "Навбаҳор дори таъминоти" оилавий корхонаси раҳбари З.Ҳамидова   томонидан барпо этилди. Маҳаллада 4 та замонавий бугунги кун талабига жавоб берадиган хоналар кўзни қувнатади. Мустақиллик байрами арафасида маҳалла биносининг Кўхронликлар хизматга топширилиши ҳам байрамга муносиб туҳфа бўлди. Бинонинг очилиш маросмида туман ҳокими Азамат Ўроқов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шунингдек 5 нафар болажонларнинг ёш тўйларини ўтказиб берилиши ҳам азалий қадриятларимизга ҳамоҳанглик касб этди. Тадбир давомида имом хатиблар ва нуронийларимиз томонидан қуръон тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги ва мана шундан шукуҳли кунларга шукроналар келтириб дуолар қилишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.