Сайёр қабул ўтказилди

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.З.Хамидов томонидан 2022 йил 27 август куни Навбаҳор туман "Учтут” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг  ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди. Бундан ташқари учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳофаза қилиш, тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, коррупция ва бюрократик тўсиқлар бартараф этиш, хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. 
Йиғилиш якунида ҳар бир тадбиркордан таклифлар ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси   Ш.З.Хамидов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.