Кечиримлилик-бағрикенглик демак

Амнистия акти қадимдан амал қилиб келинаётган қадриятларимизни, қолаверса, бағрикенглик, мурувват ҳамда инсонпарварлик каби олий фазилатларнинг нозик қирраларини ўзида мужассамлаштирган.

Кечиримлилик-бағрикенглик демакАмнистия акти-мамлакатимизда рўёбга чиқарилаётган инсонпарварлик ва бағрикенглик, миллий қадриятларга ҳурмат сиёсатинингамалдаги яна биркўринишидир. Зотан, билиб-билмасдан жиноят йўлига кириб қолганларни кечириш, уларга нисбатан инсонпарварлик актини қўллаш шахснинг ҳар қандай қилмиши учун жазонинг муқаррарлигини англаб етишида жуда муҳим ўрин тутади.

Бағрикенглик, кечиримлилик аждод-мерос фазилат. Шу маънода амнистия актини минглаб одамлар, фарзандлар, оилалар кутади. Шу боисдан ҳам ушбу ҳужжатнинг амалда қўлланилиш самарадорлигини, очиқ-ошкоралигини таъкидлаш жуда муҳимдир.

Ҳар йили эълон қилинаётган амнистия актидан кўзланган мақсад-нафақат билиб-билмай жиноятга қўл урган шахсларни жазодан озод қилиш, балки, улар туфайли жабр тортадиган ҳар бир оила ва унинг аъзолари, айниқса, ўсиб келаётган норасида ўғил-қизларнинг келгуси тақдирини турли салбий таъсир ва оғир синовлардан ҳимоя қилишда ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб айтганда, амнистия тўғрисидаги ҳужжатнинг қабул қилиниши юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳиятида инсонпарварлик тамойили устувор эканининг амалий тасдиғидир.

Миразиз ЎСТИЕВ,

СВОЖЖДЛҚК департаментининг

туман бўлими суриштирувчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.