Yangiliklar

ҚЎМИТА РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ НАВБАҲОРДА

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Р. Турдибаева, вилоят ҳокими ўринбосари М.Мамадиярова, туман ҳокими ўринбосари Г.Эргашевалар ҳамроҳлигида хотин-қизлар фаолларига юклатилган вазифаларни жойларда бажарилишини ўрганиш, уларнинг натижадорлигини оширишда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Навбаҳор туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Навбаҳор тумани "Қоражон" маҳалласи ҳудудида жойлашган  "NAVBAHOR TEKSTIL” корхонаси тасарруфидаги тикувчилик фабрикасида бўлиб у ерда ишчи-ходимларга айнан, хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишди. Шунингдек "Кескантерак" маҳалласидаги маданият марказида ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўргазмалар билан танишди. Ундан ташқари "Миллий қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз" номли тадбирда онахонлар ва хотин-қизлар томонидан ижро этилган алла қўшиқлари ва фольклор жамоасининг чиқишлари намойишини томоша қилди. 

Ташриф жараёнида туманда янгидан ташкил қилинган, "Оила мактаби", "Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг туман филиали" ва "Аёлларни реабелитация қилиш ва мослаштириш вилоят ҳудудий бўлимининг туман ижтимоий мослашув маслаҳат хонаси"ни ўзида жамлаган бинони бориб кўрди ва уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.