НОРМАТ ТУРСУНОВ: ЮҚОРИ БЕШРАБОТ, ШУБҲАСИЗ, БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАДИГАН ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНАДИ

 Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навбаҳор туманидаги Юқори Бешработ маҳалласига ташриф буюриб, ушбу ҳудудда "Обод қишлоқ" дастури доирасида белгиланган режалар ва амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганди. Н. Турсуновга вилоят ва туман секторлари ҳамда тегишли бошқарма ва муассасалар раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.
 Қайд этиш жоизки, ушбу маҳаллада дастур доирасида ҳудуддаги 34-умумтаълим мактаби биносининг реконструкция ишлари, маҳалланинг маъмурий биноси қурилиши, 17 километр узунликдаги ички хўжалик йўллари таъмирланиши ҳамда ичимлик суви тармоқлари тортилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда бу ишлар қизғин давом этмоқда.

 Шунингдек, Юқори Бешработда 7 та трансформатор янгиланиб, 15 та эҳтиёжманд оила учун газ баллонлари бепул тарқатилади. 33 дона тунги ёритиш чироқлари ва 2 та замонавий чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 1 та йирик савдо мажмуаси ҳамда 3 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ҳам қурилади. 

  - Ҳар бир фуқаро ўзи истиқомат қиладиган хонадони, маҳалласи ободлиги, саранжом-саришталиги, тинчлиги ва кўкаламзорлаштирилганлиги учун дахлдор эканини чуқур ҳис қилиб яшаши, меҳнат қилиши керак, - деди Н.Турсунов ҳудуд аҳолиси билан учрашув чоғида. – Шундагина Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари аҳоли турмушини фаровон қилишга хизмат қилади. Ушбу масъулиятни барчамиз биргаликда зиммамизга олсак, Юқори Бешработ, шубҳасиз, барча ҳавас қиладиган обод манзилга айланади.

 Учрашувда ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Муаммоларни ўрганар экан, вилоят раҳбари маҳалла ҳудудларида аҳолига хизмат кўрсатадиган тузилмаларнинг фаолияти доимий равишда йўлга қўйилмаганлиги оқибатида аҳоли кундалик ижтимоий-маиший масалалар билан ҳам маҳаллий ҳокимлик ва давлат органларига мурожаат қилишга мажбур бўлаётганини танқид қилди.

 Учрашув якунида маҳалла аҳлининг кўплаб норозилигига сабаб бўлаётган чиқинди полигонидаги ҳолатни ўрганди ҳамда камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ҳудудда санитария ҳолатини яхшилаш бўйича вилоят ва туман масъулларига қатъий кўрсатмалар берди.

 Вилоят сектор раҳбарларининг маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлари давом этади.
НОРМАТ ТУРСУНОВ: ЮҚОРИ БЕШРАБОТ, ШУБҲАСИЗ, БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАДИГАН ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНАДИ
НОРМАТ ТУРСУНОВ: ЮҚОРИ БЕШРАБОТ, ШУБҲАСИЗ, БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАДИГАН ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНАДИ
НОРМАТ ТУРСУНОВ: ЮҚОРИ БЕШРАБОТ, ШУБҲАСИЗ, БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАДИГАН ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНАДИ
НОРМАТ ТУРСУНОВ: ЮҚОРИ БЕШРАБОТ, ШУБҲАСИЗ, БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАДИГАН ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНАДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.