Китоб – тафаккур қаноти

Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади.
"Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим” дейди давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев

Президентимиз таъкидлаганларидек, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади.
Дарҳақиқат, Китоб – тафаккур қаноти. Бу қанот мустаҳкам бўлса, юксак кенгликлар сари интилишдан толмайди. Китобга бўлган қизиқиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Ҳар бир инсон китоблар орқали унинг маънавий хазинасидан, чексиз имкониятидан иложи борича кўпроқ фойдаланиб, ўзининг, ўзгаларнинг ҳаётини мазмунан бойитиши мумкин. Китоб-руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш нафақат бизни маънан юксалтиради, балки жаҳонга танитади, эзгуликка етаклайди. Навбаҳор туманидаги 5-мактабда ташкил этилган "Ёзни китоб билан мароқли ўтказамиз" шиори остида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси ходимлари иштирок этиб, фаол китобхон ёшлар билан самимий суҳбат қурилди. Тадбир ниҳоясида фаол  ёшлар муносиб тақдирланди.
Китоб – тафаккур қаноти
Китоб – тафаккур қаноти
Китоб – тафаккур қаноти
Китоб – тафаккур қаноти
Китоб – тафаккур қаноти

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.