Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман секторлари раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. 

Кун тартибида қуйидаги масалалар:

1. Навбаҳор тумани фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясининг сайлов якунлари тўғрисида

2. Туманда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларининг бажарилиши тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан туман халқ қабулхонаси ахбороти тўғрисида.

4. Туман халқ таълими тизимида жорий йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда туман халқ таълими бўлимига қарашли № 37-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасининг уч йиллик дастури билан иштирок этган энг яхши деб топилган номзодларни тавсия этиш тўғрисида.

5. Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўрни учун сайлов ўтказиш тўғрисида.

6. Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Навбаҳор туман «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.