Вирусли гепатит А касаллигидан сақланинг!

Вирусли гепатит А касаллигидан сақланинг!Гепатит А (юқумли сариқ касаллиги) қадим замонлардан бери маълум. Гепатит А вируси диаметри 27 нанометрга тенг бўлган микроорганизмдан иборатдир. Генетик белгилар бир спиралли РНКда сақланади.

РНК парда билан қопланмаган. Бу вирус пикарнвирус оиласига мансуб ва энтеровируслар авлодига киради. Унинг битта антигени бор. Қайнатилганда 5 минут ичида ҳалок бўлади, ультрабинафша нурлари ҳам тезда ўлдиради. Эфир ва кислоталар таъсирига чидамли.

2014 йилда туманда жами 129 нафар болалар вирусли гепатит А касаллиги билан оғриб ўтган. 2015 йилнинг ўтган 11 ойи давомида 127 нафар шахс вирусли гепатит касаллиги билан оғриб ўтган, шундан 121 нафари 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. 2014 йилда ҳам вирусли гепатит касаллигининг кўпайиши кузатилмоқда.

Вирусли гепатит касаллигини олдини олиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 25 апрелдаги 149-сонли буйруғига асосан бутун Республикада 18 ойликдан 7 ёшгача бўлган болалар вирусли гепатит А касаллигига қарши эмланиши режалаштирилган. Бизнинг туманимизда 18 ойликдан 7 ёшгача бўлган 182 нафар бола вирусли гепатит Ага қарши эмланиши режалаштирилди. Вирусли гепатит Ага эмлаш пуллик бўлиб, бир доза вакцина 100,000 сўмни ташкил қилади.

Тўловлар нақд пул ёки терминаллар орқали амалга оширилади. Ҳар бир бола вирусли гепатит Ага эмлангандан сўнг 15 йилгача иммунетет таранглиги сақланиб қолади. Вирусли гепатит Ага эмлаш эффективлиги 95-98 %ни ташкил қилади.

Агар Сиз ўз фарзанддингизни вирусли гепатит А касаллигига қарши эмлаттирмоқчи бўлсангиз фарзанддингиз олдин вирусли гепатит касаллиги билан оғриб ўтмаган бўлиши ва вирусли гепатит А касаллигига қарши эмланмаган бўлиши лозим. туман даволаш профилактика муассасаларига мурожаат қилинг. (Маълумот учун манзил: Навоий вилояти Навоий шаҳри 3 оилавий поликилиникаси, Меморлар кўчаси тел-224-85-81 ёки 224-83-31)

Эпидемиологияси: Гепатит А юқумли ичак инфекциялари гуруҳига кирадиган антрапаноз касалликдир. Касаллик манбаи бемордир. Вирус бемор ахлати орқали ташқарига чиқарилади, у айниқса инкубацион даврнинг охири ва бемор бадани сарғайгунга қадар яъни гепатитнинг бошланғич даврида кўп чиқарилади. Шу сабабдан беморлар то сариқ пайдо бўлгунга қадар жуда хавфли бўлади. Беморларнинг бадани сарғайгандан сўнг кўпчилигининг ахлатида вирус топилмайди. Бадан сарғайгандан сўнг беморлардан гепатит А атрофдагиларга деярли юқмайди. Касаллик белгилари пайдо бўлишидан 9-10 кун олдин беморнинг қонида вирус борлиги аниқланган. Бемор қонида вирус сариқ даврининг биринчи кунларидаёқ йўқолади. Касалликни бошқаларга юқтириш жиҳатидан гепатит А нинг сариқсиз ва билинар – билинмас белгилар билан ўтадиган формалари жуда хавфли ҳисобланади. Гепатит А фекал-орал йўли билан юқади. Бемор ахлати билан сув, озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланиши жуда хавфлидир. Бундай ҳолларда ёппасига кўп одамлар касалланади. Мулоқот орқали юққанда эса касаллик аста-секин тарқалади. Гепатит Ада вирус ташиб юриш ҳолати қисқамуддатли бўлади ва шу сабабдан унинг эпидемиологик аҳамияти йўқ. Яъни вирус ташиб юрувчилардан соғлом одамларга гепатит А юқмайди. Гепатит А дан соғайган одамда умрбод сақланадиган мустаҳкам иммунетит пайдо бўлади. Гепатит А асосан боғча ва бошланғич мактаб ёшидаги 14 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Гепатит А куз-қиш ойларида кўп учрайди.

Гепатит А нинг бошланғич даврида, яъни бемор бадани сарғайгунга қадар кўпинча диагноз аниқланмайди. Бинобарин беморлар гепатитнинг энг юқумли даврида касалхонага ётқизилмайди ва улардаги касаллик бошқаларга юқа беради. Шундай вазиятда аҳоли етарли водопровод суви билан таъминланмаган бўлса ва шунингдек аҳоли яшайдиган жойларда канализация тармоқлари ўтказилмаган бўлса, касаллик осонгина тарқалиб кетади. Бунинг устига аҳолининг санитария маданияти паст бўлса, оддий санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинмаса гепатит янада тез тарқалади. Гепатит А 1 ёшгача бўлган болаларда учрамайди. Сабаби уларда онасидан ўтган иммунетит бўлади.

Клиникаси:гепатит А нинг клиникаси инкубацион, бошланғич, сарғайиш ва соғайиш даврлари ажратилади. Гепатит А нинг бошланғич (сарғайишдан олдинги) даври ўрта ҳисобда бир ҳафта давом этади, бемор баданида сариқ бўлмайди. Бу даврда беморнинг эти увишиб қалтирайди, боши оғрийди, аъзойи бадани қақшайди, тумов белгилари кўринкади, бурни битиб, томоғи оғрийди, озгина йўталади, мадори қуриб, иштаҳаси бўғилади. Гепатитнинг бошланғич даврида кундан-кунга беморнинг мадори қуриб беҳоллик кучая боради. Шунингдек иштаҳаси ёмон бўлади, кўнгли ҳеч нима истамайди. Охирги кунларда бемор сийдигининг ранги ўзгаргани ҳақида сўраш керак. Одатда беморнинг кўзи ва бадани сарғайишидан бир неча кун олдин сийдиги тўқ сариқ тус олади ва худди аччиқ чойга ёки пивога ўхшаш бўлади.

Касалликни олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

-Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш

-Болаларни очиқ сув ҳавзаларида чўмилишларига йўл қўймаслик

-Мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш

-Пашшаларга қарши курашиш яъни дераза ва эшикларга тўр пардалар ўрнатиш

-Фақат кафолатланган ичилик сувидан истеъмол қилишмуҳим аҳамиятга эга.

Вирусли гепатит касаллигини белгилари кузатилиши биланоқ шофокорга мурожаат қилинг. Ўз билганингизча ҳар хил антибиотикларни қабул қилманг.

 

Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг !

 

 

Навбаҳор туман ДСЭНМ

Эпидемиология бўлимимудири: Х.Т.Бозоров

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.