“Дул дул” маҳалласи янгиланиш бўсағасида


Жорий  йилда "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” давлат дастури доирасидаги ишлар Навбаҳор туманидаги "Юқори Бешработ” ҳамда "Дул дул” маҳаллаларида бажарилиши режалаштирилган.

Хусусан, "Дул дул” маҳалласи 2-сектор ҳудудида жойлашган бўлиб, бугунги кунда ушбу маҳалладаги 4000 та фуқаро яшаб келаётган 759 та аҳоли хонадонларни тартибга келтириш, таъмирлаш, оқлаш, фасад қисмини бирхиллаштириш, мавжуд томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, манзарали ва мевалари дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Қишлоққа 48,0 км янгидан тоза ичимлик суви қувурларини монтаж қилиш, 1 дона сув йиғиш ва тарқатиш иншооти янгидан қуриш режалаштирилган. (қиймати 12480 млн.сўм)
 26,1 км электр узатиш тармоғини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, 9 дона трансформаторни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. (қиймати 1975 млн.сўм)
5,0 км ички хўжалик йўлларини қум-шағал аралашмаси ва асфальт ёрдамида таъмирлаш режалаштирилган. Бундан ташқари асосий кўчаларнинг 1,1 км қисмига 27 дона замонавий энергия тежамкор тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, 1,1 км қисмига пиёдалар йўлаклари қуриш режалаштирилган. (қиймати 1,0 млрд.сўм)
Ижтимоий ҳимояга муҳтож "Темир дафтар"га киритилган аҳоли хонадонларига 15 дона маиший газ баллонлари етказиб бериш, ушбу қишлоқдаги аҳоли хонадонларидаги носоз газ жиҳозларини жорий таъмирлаш ва график асосида газ тўлдирилган маиший газ баллонлари етказиб бериш режалаштирилган.
Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 8 км масофага оптик толали алоқа тармоқларини қуриш режалаштирилган. (қиймати 60 млн.сўм). 
Бундан ташқари аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектлари гавжум жойлашган жойларга 2 дона маиший чиқинди йиғиш контенерлари ўрнатиш ва 1 ҳафтада 2 маротаба ҳудуддаги чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. 
Шунингдек, қишлоқда 1 та мактабни мукаммал таъмирлаш, 1 дона тиббиёт муассасаси биносини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. (қиймати 1700 млн.сўм).
Бундан ташқари қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1 та маҳалла биноси қурилиши (қиймати 800 млн.сўм, маданият маркази, бозор, мини маркет (савдо дўкони), қурилиш материаллари шахобчаси, воркаут, стритбол ва мини фудболь майдончалари тадбиркорлар маблағлари асосида қурилиб ишга туширилиши режалаштирилган. 
Маҳалладаги 4000 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиши ва белгиланган тартибда даволаниш муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилиши режалаштирилган.
Барча турар ва нотурар жойларда ветеринария ва СЭС хизматлари томонидан дезинфекция ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу маҳалладаги 938 та ўрта ва оғир ҳолатдаги аҳоли хонадонларини ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари ҳисобидан таъмирланиши тартибга келтирилиши режалаштирилган. 
Аҳолига зарур шарт-шароитлар яратиш, "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарида бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан микрокредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган. 
Қишлоқдаги қуриб битказилган фуқароларга тегишли бўлган аҳоли хонадонларини кадастр йиғма жилдларини тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳудуддаги ички хўжалик йўлларининг ҳимоя зонасида қурилган талабга жавоб бермайдиган объектлар (девор, хожатхона, товуқхона, қуйхона ва в.ҳ) тартибга келтириш ишлари бошлаб юборилган. 
Ушбу қурилиш таъмирлаш ишларини амалга оширишга (республика, маҳаллий бюджет, тармоқ корхоналари, тижорат банклари, ташаббускор тадбиркорларнинг) 30015 млн.сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

“Дул дул”  маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Дул дул”  маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Дул дул”  маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Дул дул”  маҳалласи янгиланиш бўсағасида

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.