ҲОКИМНИНГ ДАСТЛАБКИ САЙЁР ҚАБУЛИ

Айни вақтда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, аҳолида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Навбаҳор тумани "Бешработ" маҳалласи ҳудудидаги касб-ҳунар мактаби биносида сайёр қабул ўтказилди. 

Қабулда туман ҳокими А.Ўроқов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этишди. 

Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъминоти, кредит олиш, оилавий низолар, даволаниш учун пул маблағи олиш, моддий ёрдам олиш, суд-ҳуқуқ, ишга жойлашиш мурожаатлари юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Мурожаатларни ўз муддатларида 
ўрганиб чиқилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Ўтказилган ушбу сайёр қабулда 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Навбаҳор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
ҲОКИМНИНГ ДАСТЛАБКИ САЙЁР ҚАБУЛИ
ҲОКИМНИНГ ДАСТЛАБКИ САЙЁР ҚАБУЛИ
ҲОКИМНИНГ ДАСТЛАБКИ САЙЁР ҚАБУЛИ
ҲОКИМНИНГ ДАСТЛАБКИ САЙЁР ҚАБУЛИ
ҲОКИМНИНГ ДАСТЛАБКИ САЙЁР ҚАБУЛИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.